Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида пиротехника воситаларининг савдосига қарши тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида М.М. томонидан сотиш мақсадида 309 қути “Британик” номли пиротехника воситалари ва “7Shots” номли салютлар сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






