Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган G20 саммитини тарк этган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Россия ташқи ишлар вазирининг самолёти Денпасар аэропортидан Россияга учди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Лавровнинг миссияси якунига етган. Саммит 16 ноябрда ҳам давом этади. Ялпи мажлисда у озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган сессияда сўзга чиққан.
Бундан ташқари, россиялик вазир Хитой Давлат маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазири Ван Йи, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказган. Шунингдек, Франсия президенти Эммануел Макрон ва Германия канслери Олаф Шолс билан қисқача суҳбатлашган.






