Кечадан буён "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда. Кучли қор оқибатида довондаги йўллар машина қатнови учун бир мунча қийин ҳолатга келиб қолган.
Айни дақиқаларда довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари узлуксиз равишда олиб борилиб, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Икки туннел ўртасида кўриниш масофаси 300 метр, туман, ҳаво ҳарорати -4 даража совуқ. Қор қалинлиги 35 см, тоғ ёнбағирларида 65 смга етди.
Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, демоқда ЙҲХХ ахборот хизмати.






