Жорий йилнинг 15 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида 4-мактабда ўқитувчи ўқувчиларни калтаклаб дарс ўтаётганлиги ҳақидаги видео тарқалган эди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш жараёнлари бошлаб юборилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Бошқарма Ахборот хизматининг маълум қилишича, ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйганлиги учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.
Шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбасари раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.






