Россиянинг Орёл вилояти губернатори Андрей Клйчков нефть омборида учувчисиз самолёт ёрдамида портлаш содир бўлганини маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
“16 ноябрь куни тахминан эрталаб соат 4:00 да Сталной Кон қишлоғидаги нефт омборини учувчисиз қурилма портлатиб юборди. Қурбонлар йўқ”, — деб ёзди Клйчков ўзининг телеграм каналида.
Унинг қайд этишича, воқеа жойида ҳозирда барча тезкор хизматлар ишламоқда.






