Uzbekistan Airways 2022 йил 15 ноябридан Тошкент – Сеул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилишини маълум қилди.
Қайд қилинишича, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори оширилади:
- Пули қайтариладиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга;
- Пули қайтарилмайдиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23 кг/158 см гача бўлган 1 та багажга.
- 2 ёшгача бўлган болаларнинг пули қайтариладиган ва қайтарилмайдиган эконом-класс тарифлари учун багаж миқдори 10 кг/115 см ни ташкил қилади.






