АсосийJamiyat

Андижондаги кўп қаватли уйга ўт кетди (видео)

'Андижондаги кўп қаватли уйга ўт кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижоннинг 3-микрораёнидаги кўп қаватли уйга ўт кетгани айтилган видео тарқалди.

ФВВ мазур маълумотларни тасдиқлаб, бугун, 20 ноябрь куни соат 21:09 да Андижон вилояти Андижон шаҳар "Ўрикзор" МФЙ 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 21:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинган ва соат 22:25 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг таҳминан 400 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади хабарда

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар