АсосийJamiyat

Тошкентда кўча чироқлари энергия сарфини камайтириш ҳисобига ойига 4 400 та хонадонни электр билан таъминлаш мумкин

'Тошкентда кўча чироқлари энергия сарфини камайтириш ҳисобига ойига 4 400 та хонадонни электр билан таъминлаш мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди. Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалади.

Тежалган электр энергияси эса республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар