1

“Минораи Калон”, тўрт гумбазли мақбара ёхуд Эски шаҳар...

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 21:06
“Минораи Калон”, тўрт гумбазли мақбара ёхуд Эски шаҳар...

Тожикистон Журналистлар иттифоқи делегацияси Бухорога ташриф буюрди.

Мана неча кундирки тожикистонлик журналистлардан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Хусусан, улар бугун Бухорога ташриф буюришди.

Бухоро бугунгача энг гўзал тарихий обидаларни ўзида жамлаган қадимий шаҳар сифатида алоҳида эътироф этиб келинади. Жумладан, Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган Исмоил Самоний мақбараси ҳам ушбу муборак шаҳарда қад ростлаган.

Тожикистонлик меҳмонлар Исмоил Сомоний мақбарасини зиёрат қилишди.

Маълумотларга кўра, 864-868 йиллардан бошлаб бинокорликда илк бор юқори сифатли пишган ғишт, алебастрли қоришмалар ишлатилган. Ушбу архитектуравий ёдгорлик XI асрдан ортиқ вақт ичида дастлабки ҳоли тўлалигича сақланиб қолган обида саналади.

Меҳмонлар, шунингдек, Бухоро тарихининг тирик гувоҳи — Арк, ноёб ёдгорлик намунаси бўлмиш “Минораи Калон” ҳамда Эски шаҳар бўйлаб саёҳат қилишди.

Қадимий Бухорои шарифга ташкиллаштирилган сафар якунида меҳмонлар "Истиқлол" телерадиокомпаниясида бўлишди.

Меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.  

Шундан сўнг делегация аъзолари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Истиқлол" телерадиокомпанияси ҳудудида янги барпо этилган "Дўстлар боғи"да кўчат экишди.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири — Тожикистон мустақил телевиденияси ва "Истиқлол" телерадиокомпанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ташриф давомида меҳмонлар "Истиқлол" телерадиокомпанияси фаолияти, тележурналистлар учун яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1