Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 00:00
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Белта хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришлар давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳам ҳамдардлик билдириб, мактуб йўллаган.

"Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг бевақт вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим. Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги ходимларига, оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман", дейилади ҳамдардлик мактубида.

Аввалроқ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1