1

Аir Arabia Наманганга парвозларни йўлга қўйди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 19:17
Аir Arabia Наманганга парвозларни йўлга қўйди

Бугун, 28 ноябрь куни Наманган халқаро аэропортига илк бор Air Arabia авиакомпаниясининг самолёти келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб oлинди.

Наманган – Шаржа йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда тантанали маросим бўлиб ўтди. Наманган аэропорти ва Аir Arabia авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 170 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Air Arabia Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар қулай А-320 самолётларида мунтазам равишда, ҳафтасига уч марта амалга оширилади - Намангандан учиш душанба, жума ва якшанба кунларига белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1