Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 11:49
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга ойдинлик киритилди

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш тўғрисидаги гапларига изоҳ берди.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқида иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.

"ОАВдан давлат раҳбарининг Москвага ташрифи бўйича айрим саволлар келиб тушмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари чоғида Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ташиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида Россия, Қозоғистон го Ўзбекистондан иборат уч томонлама газ иттифоқини ташкил этиш ҳақида гап кетган эди. Президентлар Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Владимир Путин барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалага оқилона ечим топиш учун учта давлат экспертлари иштирокида музокаралар олиб бориш зарур деб ҳисоблайди", — дейди Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай.

Маълумот учун, Қозоғистон президентлигига иккинчи муддатга қайта сайланган Қосим-Жўмарт Тоқаев биринчи расмий давлат ташрифи билан Россияда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан иттифоқ тузмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1