Англия чемпионати 4-тури марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди.
Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Пеп Гвардиола шогирдлари бўлмиш “Сити” фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида Кевин Де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Келечи Ихеаначо ҳисобни оширди. Биринчи бўлим якунига етай деб қолганида Златан Ибрагимович ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – 1:2.
Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва Жозе Моуриньо жамоасимавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" - 1:2
Голлар: 0:1 – 15 де Брюйне, 0:2 – 36 Ихеаначо, 1:2 – 42 Ибрагимович.
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Марсьяль, 81), Байи, Блинд, Мхитарян (Эррера, 46), Феллайни, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Ибрагимович, Руни.
"Манчестер Сити" – Браво, Отаменди, Коларов, Санья, Стоунз, де Брюйне, Сильва, Стерлинг (Сане, 60), Фернандиньо, Нолито, Ихеаначо (Фернандо, 53).
Огоҳлантиришлар: Сильва (41), Байи (45), Ибрагимович (51), Феллайни (52), Руни (83).
14.07.2021, 17:37
Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...26.04.2021, 17:54
Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...27.02.2021, 22:07
Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....04.11.2020, 11:35
4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...