1

Қашқадарёда совуқ қишда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиқилди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 14:59
Қашқадарёда совуқ қишда  ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиқилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шахрисабзда ўтказилган тадбирда ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда тушган фотоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Халқ таълими вазирлиги ушбу муҳокамаларга муносабат билдирар экан,  мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинишини билдирди.  

"Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз", дейилади муносабатда.

Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор  раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолмоқда. 

Таъкидланишича, жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилган.  

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1