АсосийJamiyat

Фарғонада ИИБ ходимининг машинаси "Дамас" билан тўқнашди

'Фарғонада ИИБ ходимининг машинаси "Дамас" билан тўқнашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 09:30 ларда Фарғона вилояти Риштон тумани, Бўстон қишлоғида кетаётган ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги “Спарк” йўлнинг носозлигидан техник шикастланиб, бошқарувни йўқотган.

Шунда йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва бунинг натижасида, шу йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Дамас” билан тўқнашган. Транспорт воситаларининг хайдовчилари ҳушёр ҳолатда бўлишган.

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Спарк”даги лейтенант Ҳ.М., “Дамас” айдовчиси ҳамда унинг 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар