1

8,4 млрд сўм сарфланган "Онлайн маҳалла" платформаси нима сабабдан тендерсиз берилди?

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 23:40
8,4 млрд сўм сарфланган "Онлайн маҳалла" платформаси нима сабабдан тендерсиз берилди?

Аввалроқ, Маҳаллабай ишлаш агентлиги 8,4 млрд сўмга сайт буюртма қилгани ҳақида ххабар берилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу бўйича изоҳ берди.

"Маҳаллабай онлайн платформасини яратиш ҳукумат қарори билан Реалсофт МЧЖга топширилган. Бу нарса қонунчилик билан бугунги кунда тақиқланмаган. Яъни "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг 71-моддасида, президентда ва ҳукуматда шундай ваколатлар бор.

Биргина бу ҳолат эмас, статистик маълумотларга кўпроқ эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилда ҳам тўғридан-тўғри харидлар сони жами харидларнинг 50 фоизидан юқорисини ташкил қилган. Яъни халқ, жамият учун деган нақлдан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунда ҳамма нарса маҳаллабай ишлаш тизимида биринчи навбатда аҳолига тезроқ ўша хизматни етказиб бериш учун шундай қарор қабул қилинган деган хулоса чиқарсак бўлади", — деди Комилов Мирзоҳид.

Шунингдек, таъкидланишича, президентнинг 3953-сонли қарорида 44 дан ортиқ товарлар рўйхати белгиланган. Шу рўйхатларга киритилган товарларни давлат буюртмачилари томонидан оператив ҳаридларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилган.

Бундан ташқари мамлакатда ишлаб чиқарувчилар ва молия вазирлиги томонидан ягона етказиб берувчилар реестри юритилади. Мана шу реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларидан ҳам тўғридан-тўғри харидлар амалга оширади. Мана шулар жами ҳисоблаганда 50 фоиздан ошиқ кўрсаткичлар келиб чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1