1

40 та вагондан иборат биринчи юк поезди Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб Ўзбекистонга етиб келди

ИҚТИСОДИЁТ 03.12.2022, 14:20
40 та вагондан иборат биринчи юк поезди Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб Ўзбекистонга етиб келди

Бугун, 3 декабрь куни Тошкент марказий темир йўл вокзалида “Туркия-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон” янги темир йўл йўналишининг очилишига бағишлаб тантанали тадбир ташкил қилинди. Тадбирда дастлаб Туркиядан Ўзбекистонга қараб йўлга чиққан биринчи юк поездини (Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашувида эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда муқобил йўналишлар бўйича давлатлараро транспортни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида) кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Туркия томони билан ҳамкорликда “Гумруҳ” станциясидан Тошкент шаҳрига юкларни ташиш йўналишини ишлаб чиқди. Жумладан, 40 та вагондан иборат поезд маиший техника (совутқич ускуналари)дан иборат, Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб бугун Ўзбекистонга етиб келди.

Умумий узунлиги 4500 кмдан ортиқ бўлган ушбу йўналиш Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади.

Маросимда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Туркия темир йўллари вакиллари, шунингдек, янги темир йўл йўналишининг очилишида илк бор вагонларда юкини олиб келган тадбиркорлар иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1