Андижон вилоятида 5 декабрь куни зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан соат 07:07 да содир бўлган. Эписентр — Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик.
Зилзила магнитудаси 3,4 баллни ташкил этган, чуқурлик — 15 километр. Ер ости силкиниши эписентри Тошкентдан 263 километр жанубий-шарқда жойлашган.






