Шотландия чемпионатининг “Данди Юнайтед” ва “Данфермлайн” жамоалари ўртасидаги учрашувда ажойиб воқеа юз берди.
“Данди Юнайтед” дарвозабони Кэмми Белл 23 дақиқа ичида рақиб томонидан тепилган учта пенальтни қайтаришга муваффақ бўлди. Айнан унинг жонбозлиги эвазига “Данди Юнайтед” 3:1 ҳисобида зафар қучди.





