АсосийJinoyat

Андижонда эркак 24 ёшли хотинини уриб ўлдирди

'Андижонда эркак 24 ёшли хотинини уриб ўлдирди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Асака туманида 24 ёшли аёлнинг жасади ўз хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Darakchi.uz’га хабар берди.

Маълум қилишинича, қотиллик 5 декабрь куни куни туманнинг "Арғин" маҳалласида содир бўлган. 

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур қотиллик жинояти марҳуманинг турмуш ўртоғи Ч.Б. томонидан содир этилгани аниқланган.

Фуқаро Ч.Б. 5 декабрь куни соат 11:40 ларда ўз уйида турмуш ўртоғи Д.Б. билан оилавий келишмовчилик туфайли ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида унинг юз ва бош қисмларига обдаста билан бир неча маротаба қасддан уриб ўлдирган. Обдастадаги қон доғларини ювиб, тозалаб, сўнгра уйидан чиқиб кетган. 

 29 ёшли эркак Шаҳрихон тумани ҳудудида қурилиши битмаган бинода яшириниб, 7 декабрь кунига ўтар кечаси соат 03:30 ларда ўз уйига қайтган вақтида ушланган.

Оиланинг икки нафар фарзанди бор.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар