АсосийSport

Англия чемпиони – “Лестер” ЕЧЛ турнирини йирик ғалаба билан бошлади (Видео)

Европа чемпионлар лигаси “G” гуруҳи 1-туридан Англия чемпиони “Лестер Сити” сафарда Бельгиянинг “Брюгге” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса “Порту” ўз майдонида “Копенгаген” футболчиларини қабул қилди.

Ўтган мавсумнинг сенсациясига айланган “Лестер” ЕЧЛни йирик ғалаба билан бошлади. Рияд Маҳрезнинг дубли ва Марк Олбрайтоннинг голи “тулкилар”нинг йирик ғалабасини таъминлади.

“Брюгге” – “Лестер” 0:3

Голлар: 0:1 – 5 Олбрайтон, 0:2 – 29 Марез, 0:3 – 61, пенальти Марез.

Португалиянинг “Порту” жамоаси эса кутилмаганда Даниянинг “Копенгаген” клуби билан дуранг ўйнади. Ушбу беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Порту” – “Копенгаген” 1:1 

Голлар: 1:0 – 13 Отавио, 1:1 – 52 Корнелиус.

Бошқа янгиликлар