Икки кунда 4 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

ЖИНОЯТ 16.12.2022, 20:05
Икки кунда 4 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунларида Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 191 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.

Мазкур ноқонуний фаолиятлар натижасида давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 2,1 млрд сўмни ва газ ҳажми 2,3 млн куб метрни ташкил этган. Ушбу миқдордаги табиий газ ўртача 4 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг қиш мавсумидаги бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Тошкент вилоятида (504 млн сўм), Қашқадарёда (361 млн сўм), Навоийда (136 млн сўм), Жиззахда (123 млн сўм), Сирдарёда (137 млн сўм), Хоразмда (138 млн сўм) ва Тошкент шаҳрида (132 млн сўм) аниқланган. Хусусан:

  • Тошкент вилояти, Зангиота туманида фуқаро М.А. га қарашли иссиқхона хўжалиги 119,5 млн сўмлик;  
  • Қашқадарё вилояти, “Джўраев Юлдаш” хусусий тадбиркорга қарашли иссиқхона хўжалиги 184,0 млн сўмлик;
  • Қарши туманида фуқаро Ш.Н. га қарашли хусусий паррандачилик биноси 121 млн сўмлик табиий газ ноқонуний равишда фойдаланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1