Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Испания чемпионати 4-турида Хихоннинг “Спортинг” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.
Муросасиз ва голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 5:0 ҳисобида зафар қучиб, қимматли 3 очкога эга бўлишди. Ғолиблар сафида Антуан Гризманн ва Фернандо Торрес дубль қайд этган бўлса, Кевин Гамейро ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Аввалроқ "Барселона" жамоаси ҳам 4-турда йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар берилганди.
“Атлетико” – “Спортинг” Хихон 5:0
Голлар: 1:0 – 2 Гризманн, 2:0 – 5 Гамейро, 3:0 – 31 Гризманн, 4:0 – 72 Торрес, 5:0 – 90, пенальти Торрес.
“Атлетико” – Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Фернандес, 46), Гайтан, Гризманн (Торрес, 69), Гамейро (Корреа, 60).
“Спортинг” Хихон – Куэльяр, Дуглас Перейра, Аморебьета, Хорхе Мере, Лопес (Вигера, 46), Родригес (Афиф, 63), Альварес, Бурги, Касес, Кастельяно, Чоп (Кастро, 69).
Огоҳлантиришлар: Аморебьета (16), Кастельяно (90).





