Аввал хабар қилинганидек, “Реал Мадрид”жамоаси Испания чемпионати 4-турида “Эспаньол” клуби билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба мадридликлар учун Испания чемпионатида кетма-кет 16-си бўлди. “Реал” ушбу натида билан азалий рақиби “Барселона” рекордини такрорлади.
Каталонияликлар 2010/2011 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола бошқаруви остида қаторасига 16 учрашувда ғолибликни қўлга киритишганди.





