Қуйидаги тест орқали организмингизда кузатилаётган ўзгаришларга аниқлик киритишингиз мумкин.
1. Лоҳаслик қийнамайдими?
• Ҳа, тез-тез шундай бўлади – 3 балл
• Йўқ, доим тетикман – 0 балл
• Баъзан лоҳас ва қувватсиз бўлиб қоламан. Айниқса, асабийлашсам – 1 балл
2. Уйқусизлик безовта қиладими?
• Тунда бир неча марта уйғониб кетаман – 2 балл
• Ухлашим жуда қийин – 2 балл
• Уйқусизлик безовта қилмайди – 0 балл
3.Қон босимингиз кўтарилиб кетмайдими?
• Йўқ – 0 балл
• Баъзан шундай бўлиб туради – 4 балл
4. Зинадан кўтарилаётганда нафас қисиши ёки ҳансираш кузатилмайдими?
• Шундай бўлади – 4 балл
• Йўқ – 0 балл
• Учинчи қаватдан кейингиларига чиқишда ҳансираб қоламан – 2 балл
5. Спорт билан шуғулланасизми?
• Йўқ, бунга вақтим етмайди – 5 балл
• Ҳафтасига 1-2 марта спорт машқларини бажариб тураман –1 балл
• Кунора югуриш ва велосипедда сайр қилишни канда қилмайман – 0 балл
6. Жисмоний фаоллик ёки стресс ҳолатларида юрагингиз тез уриб кетадими?
• Ҳа – 7 балл
• Йўқ, ҳеч қачон кузатилмаган – 0 балл
7. Асабиймисиз?
• Тез-тез асабийлашаман – 3 балл
• Асабимни назорат қила оламан – 0 балл
• Вақти-вақти билан асабларим таранглашиши мумкин – 2 балл
8. Яқинларингиз орасида инфаркт ҳолатлари учраганми?
• Ҳа, 45-50 ёшли қариндошларим орасида бўлган – 7 балл
• Ҳа, 60-70 ёшдаги оила аъзоларим орасида кузатилган – 5 балл
• Йўқ бўлмаган – 0 балл
9. Овқатланиш тартибингиз қандай?
• Иложи борича фойдали маҳсулотларни танлайман – 0 балл
• Ёғли ва хамирли таомларни ёқтираман – 4 балл
• Баъзан зарарли маҳсулотларни танлашим мумкин – 1 балл
Натижаси:
Тўплаган натижангиз 0 дан 12 баллгача бўлса:
Юрак қон-томир касалликларига чалинишингиз эҳтимоли кам, дейиш мумкин. Шундай бўлса-да, 35 ёшдан сўнг йилига бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туринг.
12 балл ва ундан юқориси:
Кичик безовталиклар организмингиздаги огоҳлантирув белгиси бўлиши ҳам мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши кичик безовталикларда ҳам мутахассисга учранг.