Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва норозилик намойишлари туфайли мамлакат пойтахтида январь ойи охиригача фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шунингдек, у тартибсизликларни келтириб чиқарганларни жазолашга ваъда берди. “Уларнинг барчаси қонун бўйича тўлайди. Ким буни қилган бўлса, топилади ва жазоланади. Биз фашистлар деб атайдиган одамлар, сарой ва конгрессга бостириб кирган”, - деб ёзди да Силва Твиттерда.
Ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, президентлик сайловларида мағлуб бўлган Жаир Болсонаро тарафдорлари 8 январь, якшанба куни кечки пайт конгресс (яъни парламент) биносига бостириб киришди. Болсонаристлар президент саройи ва Федерал Олий суд биноларига ҳам бостириб киришган Полиция таёқ ва тошлар билан қуролланган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
Пойтахт федерал округи жамоат хавфсизлиги котибияти раҳбари Андерсон Торрес твиттерда "тартибни тиклаш учун" зудлик билан чора кўришни буюрганини айтди. Мамлакат Адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Флавио Дино Болсонаро тарафдорларининг антидемократик ҳаракатларининг бемаънилигини эълон қилди ва "иродани куч билан ўрнатишга уриниш ғалаба қозонмаслигини" таъкидлади.
Бразилия пойтахтидаги тартибсизликлар аллақачон АҚШ, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасининг қатор давлатлари томонидан қораланган.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...06.02.2023, 09:34
Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...04.02.2023, 10:59
ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...