2023 йил 14 январь куни Чортоқ тумани, “Комиллик” МФЙ, Давлатобод тумани, “Нуробод” МФЙ, Уйчи тумани, “Обод” МФЙ ҳудудларидаги 3та хонадонда ва бугун, 15 январь куни соат 6:04да Поп тумани, “Гузар” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди.Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Содир бўлган ёнғинлар, ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилди.
Ёнғинларнинг сабаблари аксарият хонани иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларни узоқ вақт ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлаётганлиги аниқланди.
Содир бўлган ёнғинлар натижасида куйиб тан жарохати олган ҳамда ҳалок бўлганлар фуқаролар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.






