2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб кескин ошади

ИҚТИСОДИЁТ 19.01.2023, 20:26
2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб кескин ошади

 Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб суткасига 1,9 миллион баррелга ўсиб, рекорд даражадаги 101,7 миллион баррелни ташкил этишини кутилмоқда. 

«Ўсишнинг деярли ярми Хитой томонидан мамлакатда ковид чекловлари олиб ташлаши билан боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, 2023 йилда дунёда нефтга бўлган талаб ўсишининг асосий манбаи авиа ёқилғи бўлади, унга бўлган талаб кунига 840 минг баррелга ошади», - дейилади ХЭАнинг январ ойидаги ҳисоботида.

Агентлик шунингдек, 2023 йилда глобал нефт етказиб беришнинг ўсиши ўтган йилги суткалик 4,7 миллион баррелга ошганидан кейин кунига 1 миллион баррелгача секинлашишини тахмин қилмоқда.

ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлмаган давлатлар бу йил нефт етказиб беришни кунига 1,9 миллион баррелга оширади, ОПЕК+ давлатларидан эса Россияда ишлаб чиқаришнинг кутилаётган пасайиши туфайли нефт етказиб бериш кунига 870 минг баррелга камаяди.

ХЭА маълумотларига кўра, жорий йилда таъминот ўсиши бўйича жаҳон етакчиси, иккинчи йил қора олтин ишлаб чиқариш бўйича йиллик рекордни ўрнатган Канада ва Бразилия билан бирга Қўшма Штатлар бўлиб қолади.

Ҳисоботда қайд этилишича, глобал кузатилган нефт захиралари ноябрь ойида 79,1 миллион баррелга ошиб, 2021 йил октабридан буён энг юқори даражага етган.

Бироқ, 2023 йил бошида нефт захиралари баланси Ғарб санкцияларининг Россия экспортига таъсири туфайли тез ёмонлашиши мумкин. Товар бозорлари, хусусан, дизел ёқилғиси, нефтга бўлган талабнинг тикланиши сабабли энг кўп хавф остида бўлиши мумкин.

ХЭА таъкидлашича, энергия самарадорлигини ошириш чоралари ва электр транспорт воситаларининг кескин ўсиши 2023 йилда қора олтинга глобал талабнинг ўсишини чеклайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1