АсосийСиёсат

Ўзбекистон етакчисини янги йил байрами билан кимлар табриклади?

2026 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар етакчиларидан самимий табрик ва эзгу тилаклар келмоқда.

'Ўзбекистон етакчисини янги йил байрами билан кимлар табриклади?'ning rasmi

Қутловларда Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар юксак баҳоланмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизнинг очиқ, прагматик ва проактив ташқи сиёсати натижасида халқаро майдондаги нуфузи тобора мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

Хорижий ҳамкорлар Президент Шавкат Мирзиёев ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига янги йилда тинчлик-осойишталик, барқарорлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилаган.

Жумладан, Россия, Хитой, Марказий Осиё, Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари, шунингдек БМТ, ШҲТ, МДҲ, Жаҳон банки, ФИФА каби нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари ўз табрикларини йўллаган. Қутловлар келишда давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар