АсосийСиёсат

Мирзиёев Жапаров ва қирғиз халқини Янги йил билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ва республика халқига Янги йил муносабати билан табрик йўллади.

'Мирзиёев Жапаров ва қирғиз халқини Янги йил билан табриклади'ning rasmi

Табрикда таъкидланишича, ўтган йил давомида икки давлат ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланди. Президент Мирзиёев бу натижалар умумий интилишлар ва қўшма саъй-ҳаракатлар самараси эканини қайд этган.

Давлат раҳбари, шунингдек, юқори даражадаги учрашув ва музокараларни фаоллаштириш, эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Қирғизистон 2026 йилда ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришишини таъкидлади.

Табрик сўнгида Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:07

    Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

    'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:58

    Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.

    'Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 12.01.2026 14:50

    Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди

    “Миллий тикланиш” партияси раҳбари россиялик телебошловчининг Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зонаси” сифатида талқин қилган чиқишларини кескин танқид қилди.

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45

    'Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 05:31

    Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр

    Франция ва Буюк Британия Россия билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украина ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида қўшин юборишга тайёр.

    '“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 05:10

    “Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

    Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.