АсосийМаданият

BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

Материалда Марказ таълим ва мамлакат тарихий меросини асраш соҳасида янги даврни бошлаб бериши, бугуннинг ўзидаёқ Янги Ўзбекистоннинг энг улуғвор маданий лойиҳаларидан бири сифатида қаралаётгани таъкидланади. Муаллифлар пойтахтнинг алоҳида ўрнига эътибор қаратган ҳолда, Тошкентни даврлар мулоқоти макони деб аташади:

“Қадимий тарих ва замонавийлик чорраҳасида Ўзбекистон пойтахти — Тошкент Янги Ўзбекистоннинг энг улкан маданий ташаббуслари қаторига кирган лойиҳани амалга оширишни якунлади”.

Мақолада миллий маданий меросни қайтариш бўйича амалга оширилаётган фаолиятга алоҳида урғу берилади. Президент Шавкат Мирзиёев бир неча бор таъкидлаганидек, миллатнинг ҳақиқий қудрати унинг хотираси ва маданий илдизларида мужассам бўлади. Шу боис ноёб артефактларни Ватанга қайтариш ва музей тўпламларини ҳақиқий миллий мерос билан бойитиш ишлари бошлангани қайд этилади. 

Ислом цивилизацияси маркази оддий музей мажмуаси эмас, балки ислом меросининг жаҳон тарихидаги ўрнини англаш ва уни келажакка интеграция қилишга бағишланган кенг кўламли таълимий ва маданий мегалойиҳа сифатида тақдим этилади.

Шунингдек, Марказни барпо этиш ғояси илк бор 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бўлиб, у нафақат мамлакат, балки Марказий Осиёдан ташқари ҳудудлар учун ҳам янги маданий ва таълимий кодни шакллантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланган.

Мажмуа меъморчилигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада 65 метрли гумбазнинг рамзий маъноси ва мамлакат ҳудудларининг бирдамлигини ифодаловчи тўрт улкан портал алоҳида қайд этилади. Марказий макон сифатида муқаддас Қуръони карим зали тилга олинади, унда ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси” реестрига киритилган VII асрга оид Усмон мусҳафи сақланади.

Муаллифлар Марказ экспозицияси концепциясини батафсил ёритиб, қуйидагиларни таъкидлайдилар:

 “Археология, санъат ва технологиялар рақамли проекциялар, ёруғлик, овоз ва интерактив ечимлар орқали ягона оқимга уйғунлашади”. 

Лойиҳанинг таълимий кўлами ҳам алоҳида қайд этилган: 200 минг китобга мўлжалланган кутубхона, хаттотлик мактаби, реставрация лабораториялари ҳамда болалар ва ёшлар учун мўлжалланган “1001 ихтиро» музей-лабораторияси. 

Марказнинг халқаро аҳамияти ЮНЕСКО Бош директори Холид ал-Анонийнинг қуйидаги сўзлари билан эътироф этилади:

 “Мен ушбу ёруғ Марказ бутун дунё учун маёққа айланишини тилайман. У маданий хилма-хиллик, бағрикенглик, очиқлик ва Ўзбекистоннинг инсоният тараққиётидаги ўрнининг ҳақиқий гувоҳи — цивилизациялар ҳақиқий чорраҳасидир!”

History Extra журнали — BBC History Magazine жамоасининг  Британиянинг етакчи тарихий журнали ва рақамли платформаси бўлиб, у жаҳоннинг етакчи тарихчилари томонидан тайёрланган таҳлилий материаллар ва тадқиқотларни академик аниқлик ҳамда кенг халқаро аудитория учун тушунарли услубда тақдим этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бурак Дениз қонида гиёҳванд моддалар аниқланди'ning rasmi

    Маданият 16.04.2026 12:56

    Бурак Дениз қонида гиёҳванд моддалар аниқланди

    Туркиялик машҳур актёр Бурак Дениздан олинган таҳлиллар натижасида унинг қони ва соч намуналарида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.

    'Жиззахда икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Маданият 05.04.2026 11:07

    Жиззахда икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    Қурбонлар орасида Хитой фуқораси ҳам борлиги айтилмоқда.

    'Энди чиқиндихонадан чиқиндиларни ноқонуний олиб чиққанлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Маданият 28.03.2026 03:48

    'Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?'ning rasmi

    Маданият 25.03.2026 20:07

    Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?

    Қидирувга берилган Ҳанде баёнот берди.

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият 23.02.2026 07:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.