АсосийSUG'DIYONA

«Эгизак кўришни истайман!»

Қўшалоқ бахтга эришишнинг 9 усули

Эгизаклар туғилиши қадимдан оила учун ўзгача завқ олиб келувчи ҳолат бўлган. Табиийки, ҳар замонларда одамлар бунинг усуллари билан қизиқишган. Қуйида биз ҳам айнан шу масалага оид маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз. Бу ҳақда шифокор-гинеколог Муяссар НАЗИРОВА маълумот беради. 

ФАҚАТ 35 ЁШДАН КЕЙИН... 
Эгизак фарзандлар ҳақидаги истакни 35 ёшдан кейин ҳам амалга ошириш мумкин. Аниқланишича, айнан шу ёшдан кейин аёлда эстроген гормони кўпайиб,  эгизак фарзанд кўриш эҳтимоли бошқаларга қараганда юқори бўлади.
 
ТАШҚИ КЎРИНИШГА ҚАРАБ... 
Қорачадан келган, «шарқона» кўринишга эга бўлган хонимларда эгизакларни дунёга келтириш эҳтимоли анча юқори бўлади. Бу борада эркакнинг ташқи кўринишини ҳам аҳамиятга эга. Агар турмуш ўртоғингиз қалинқош, жингалаксоч ва қиррабурун бўлса оилангизда эгизаклар туғилиши мумкин. 

ЭКУ УСУЛИ ЁРДАМИДА
Маълумки, ушбу усул тезроқ натижа бериши учун шифокорлар бир неча уруғлантирилган тухумҳужайрани она тухумдонига жойлашади. Қарабсизки, фарзандингиз бир эмас, иккита, борингки, учтага кўпаяди.
 
ҲОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛОВЧИ ВОСИТАЛАР ТАЪСИРИ
Ҳомиладор бўлишдан олдин бир ғалати иш қилинг: албатта шифокор назорати ва тавсияси остида олти ой давомида ҳомиладорликнинг олдини олувчи дори воситасидан фойдаланинг. Натижада, маълум вақт «дам олган» тухумдонлар, бирданига иккита тухумҳужайра ишлаб чиқаради. Таркибида гормонлар ишини тезлаштирувчи моддалар борлиги туфайли эса, тухумдонларнинг икки кара тезроқ ва самаралироқ ишлашга ундайди.
 
СЕМИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ 
Канадалик олимларнинг маълум қилишича, эгизак фарзандлар озғинларга қараганда тана вазни меъёридан озроқ баланд бўлган аёлларда кўпроқ туғилади. Буни инобатга олинг-да, оқсилга бой маҳсулотлар ёрдамида бироз семиринг. 

ТАОМНОМАНИ ЎЗГАРТИРИНГ 
Ҳомиладор бўлишдан икки ой аввал ҳар куни тухумдонлар фаолиятини кучайтирувчи, бараварига иккита тухумҳужайра етилишига олиб келадиган  озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш керак. Улар сирасига: бедана, ўрдак ва товуқ тухуми, ёнғоқ, шивит, ўстирилган буғдой, товуқ ва курка гўшти, балиқ, пишлоқ, сут, творог, қатиқ, мевалардан – манго, ананас, шафтоли, ўрик, узум, нок киради. Уларни имкон қадар кўпроқ истеъмол қилинг.
 

Биласизми: 
Банан, араб хурмоси, қора шоколад ва дуккаклиларни кўп тановул қилинса, ўғил эгизаклар кўриш эҳтимоли юқори бўлади. 

Дарвоқе, яқинлик овуляция даврига тўғри келса, ўғил фарзанд кўришингиз осонроқ кечади. 

Қиз эгизакларни истовчилар таомномасида ширинликлар, асал, хушбўй гиёҳлар, мураббо кўпроқ бўлгани маъқул. Шунингдек, шўр ва аччиқ нарсалардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг.
 
КИМНИНГ ҚОНИ ЁШРОҚ? 
Қонингиз қанча алмашган бўлса шунча яхши. Аёлнинг қони ҳар уч йилда, эркакларники ҳар тўрт йилда алмашиниши тасдиқланган. Аёл сўнгги операция, аборт, туғруқлардан кейинги вақтни ҳам ҳисобга олиши керак. Кимнинг қони «ёшроқ» бўлса, сизда ҳам худди шу жинсдаги фарзанд туғилади.

ЯҚИНЛИК ҲАҚИДА
Ҳомиладорлик йилнинг иссиқ палласи, айниқса ёзда вужудга келгани маъқул. Ёзда аёл организми керакли витаминларни кўп миқдорда олади, ва айнан пишиқчилик пайти гормонлар билан организм тўйинган бўлади.
 
СЕКСОПАТОЛОГ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Яқинлик пайтида қинга эрлик уруғи чуқурроқ киришига олиб келадиган ҳолатлардан фойдаланиш керак. Бу ҳақда шифокор-сексопатологдан тегишли тавсиялар оласиз. 

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Бошқа янгиликлар