1

ОТИТ – қулоқ яллиғланишига бефарқ бўлманг!

САЛОМАТЛИК 21.09.2016, 11:36
Теглар: Саломатлик, Касаллик
ОТИТ – қулоқ яллиғланишига бефарқ бўлманг!

Қулоқда яллиғланиш бўлса, бошга ҳам асорат бериши мумкин деб эшитгандим. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Тез-тез тумов безовта қилиши ҳам қулоқ касалликларини келтириб чиқарадими?
Одина Ҳалилова, Самарқанд шаҳри 

Қулоқ жуда нозик аъзо саналишини афсуски, ҳамма ҳам билавермайди. У нафақат эшитув аъзоси балки бош мияга ҳам дахл қилиши мумкинлиги билан ниҳоятда жиддий эътиборни талаб қилади. Ушбу соҳадаги яллиғланиш кўпинча оғриқ ва бошқа безовталиклар билан юзага келиб, тиббиёт вакиллари уни ўрта қулоқ яллиғланиши яъни ОТИТ номи билан аташади. Хўш, касалликнинг хавф даражаси қандай?  Даволашда нималарга  амал қилинади? Олдини олиш-чи? Шу каби саволларга қуйида жавоб топасиз.

Эшитиш пасаядими?
ОТИТ катталарга қараганда болаларда оғирроқ кечади. Қулоқнинг қаттиқ  оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, эшитишнинг пасайиши билан бирга мия ва унинг пардасига асорат бериши ҳам мумкин. Бу эса кучли бош оғриқларини келтириб чиқаради. Хасталик юқори нафас йўллари яллиғланиши билан кечадиган юқумли касалликлар: грипп, қизамиқ,  скарлатина сабаб юзага келиши мумкин. Яллиғланиш бурун-халқумдан эшитиш найи орқали ноғора бўшлиғига ўтади. Бунда ҳосил бўлган йиринг, қулоқ пардасидан ўтиб, ташқи эшитув йўлидан оқиб чиқади. Ўрта қулоқ яллиғланишининг бошқа сабаблари ҳам бор. Буларо қаторида аденоидлар, полип ва бурун тўсиғининг қийшайиши кабиларни ҳам кўриш мумкин. 

Буни билармидингиз?
Маълумотларга кўра, сурункали тамаки чекиш ёки спиртли ичимликларга ружу қўйиш юқори нафас йўллари касалликларини келтириб чиқаради. Бу соҳадаги яллиғланиш эса бурун хусусан қулоққа асорат бериши, яллиғланиш жараёнларига сабаб бўлиши мумкин. 

Касаллик кимларга хавф солади?
Кун давомида кондиционер тагида ўтириб ишлайдиганлар, ринитга чалинган беморлар, моддалар алмашинуви натижасида келиб чиқадиган қандли диабет, ўт-тош ва ошқозон ости бези касалликлари билан оғриганлар, шунингдек сув спорт билан шуғулланидаганлар (агар зарур қоидаларга амал қилинмай узоқ вақт сув остида бўлинса) да отитнинг юзага келиш эҳтимоли юқори. Касаллик авж олаётганида қулоқдан йирингли ажралма оқиб туради. Бу вақтда албатта шифокорга учрашиш лозим. 

Тузаладими?
Ўрта қулоқ яллиғланишида муолажани шифокор белгилаши лозим. Ўзингизча турли даво чорларани қўлламанг. Йўқса қулоқ пардасига зарар етиши мумкин. Дори препаратлари ёрдамида бажариладиган муолажа ҳар бир бемор учун индивидуал тарзда бўлади. Ўрта қулоқ ёки ички қулоқ бўшлиғидан йиринг оқиши қулоқнинг хавфли касаллиги ҳисоблангани боис вақтида даволаб, қулоқдан йиринг оқишини тўхтатиш лозим. 

Яна қайталанадими?
Ҳар қандай касаллик агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, тўғри даволанилмаса ва кейинги зарур чоралар бажарилмаса такрорланиши мумкин! Зеро бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Отит қайталанмаслигини истасангиз, соғлигингизнинг эҳтиётини қилинг. Айниқса, куз-қиш мавсумида шамоллаш, совуқсираш каби ҳолатларга йўл қўйманг. Бордию илгари отит билан оғриган бўлсангиз, мавсум ўзгаришларига тайёргарлигингизнинг кўринг-у, хасталанманг. 

Эслаб қолинг!
•  Чўмилаётганда қулоққа сув кирмасин. Бунинг учун бир бўлак пахтага вазелин суртиб, қулоққа тиқиб олинг;
•  Тумов бўлганда бурунни қаттиқ қоқманг. Бу ҳам отит келиб чиқиш сабабларидан бири;
•  Қулоғингиз оғриганида иссиқ компресслар ёки турли ҳил малҳамлардан фойдаланманг. (агар шифокор тавсияси бўлмаса);
•  Қулоқни махсус тозаловчи чўпчалар ёрдамида кавлайверманг. 

Қулоқда оғриқ, безовталик ёки суюқлик ажралаёганини кўришингиз билан мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз вақтида даво қилинмаса, менингит, сепсис,  ҳатто мия тўқимаси абцесси каби асоратлар рўй бериши мумкин. 

Хасталанмай десангиз!
Ўрта қулоқ яллиғланишидан ҳимояланишнинг асосий шарти соғлом турмуш тарзини олиб боришдир. Витамига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, бадантарбия машқлари, тамаки ва спиртли ичимликлардан воз кечиш, шамоллаш, бурун ва томоқ касалликларини ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1