1

Олти йиллик “қочоқ” ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди

ЖИНОЯТ 21.09.2016, 11:41
Теглар: Жиноят
Олти йиллик “қочоқ” ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди

Юртимизда ёшларимизнинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, ўз куч ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Аммо, ана шундай имкониятлардан фойдаланиш ўрнига турли қинғир йўлларга кириб, ўз бошига бало орттираётган ёшларимизнинг борлиги кўнгилда ғашлик уйғотади. 

1991 йилда Сурхондарё вилоятининиг Сариосиё туманида туғилган Мансур Шукуров ҳам ана шундай ёшлардан бири бўлиб чиқди. Аслида ҳаётда тўғри йўлни топа олмагани учун фақат угина эмас, отаси ҳам айбдор. Гап шундаки, унинг отаси Жуманазар Шукуров ўғлига тўғри тарбия бериш ҳалолу ҳаромни фарқлаш ўрнига уни жиноят кўчасига бошлаганини қандай тушуниш мумкин?

Аслида бу воқеа анча аввал 2009 йилнинг сентябрь ойида юз берганди. Жуманазар Шукуровнинг ўзи Тожикистондан Республикасидан гиёҳванд моддалар олиб келиб, мамлакатимиз ҳудудида сотиб юргани етмагандек, бу ишга эндигина ўн саккизга кирган ўғли Мансурни ҳам жалб қилди. 

Ота-бола Панжи Якубов, Бегзод Ҳайитқулов сингари шериклари билан чегарадан олиб ўтиб келишган 200 грамм “героин”ни пуллаш пайига тушишади. Режага мувофиқ, бу “юк” жиноий тўданинг аъзоси Абажан Атабаев ёрдамида Тошкентга олиб кетилиши, у ердан яна бир шерик Самандар Маткаримов ҳамроҳлигида Нукусга юборилиши лозим эди. 

Албатта, Сурхондарёдан Тошкентга боргунча бир қанча постлардан ўтишга тўғри келади. Бунинг учун “юк” ўта усталик билан беркитилиши лозим. Шундай яшириш керакки, унинг қаердаги ҳатто ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳам хаёлига келмасин.

Улар биргалашиб чора топишди. “Оғу”ни ноннинг ичига беркитмоқчи бўлишди. Ахир нима  экани шундоқ кўриниб турган нонни синдириб кўриш  кимнинг хаёлига келади, дейсиз?

Хуллас Мансур билан Абажан эсон-омон Тошкентга етиб боришди. Вазифасидаги “масъулият”дан қутилган Мансур елкасидан тоғ қулагандек енгил тортиб, ўз йўлига равона бўлди. 

Абажан Атабаев Тошкентда “халқа”нинг кейинги аъзоси Самандар Маткаримовни  қидириб топди. “Оғу” жойлашган нонни Нукусга юбориш учун машина ҳам топилди. Абажан билан Самандар “Почта”ни 90 Н 790 АА рақамли “Нексия” ҳайдовчисига топширишди. Улар ҳайдовчига йўл пулини бериб энди кетмоқчи бўлиб туришганда, қаердандир ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилари пайдо бўлишди ва машинадаги юкни текширмоқчи бўлишди. Натижа эса маълум! Бу ишга алоқадорларнинг барчаси жиноий жавобгарликка тортилди, ҳатто Мансуриннг яқинлари ҳам. 

Бироқ, ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган пайтда Мансур калтакнинг бир учи ўзининг ҳам бошида синишидан чўчиб, пана-пастқамдан яшириниб юрганди. Аммо, “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деб бежиз айтишмаган. Мансур ҳам олти йиллик “қочоқлик”дан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. 

Қонун барибир ўз сўзини айтди: Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига биноан Мансур Жуманазар ўғли Шукуров жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, 12 йил муддатда озодликдан маҳрум этилди. 

12 йил йўл қўйган хатолари, босган ножўя қадамларидан тўғри хулоса чиқариш учун Мансурга етарли муддат бўлса керак. Яна ким билади дейсиз?

Соҳиб Ихтиёр

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1