«Жавобсиз муҳаббат туйғуларни хор қилмайди, аксинча юксакларга кўтаради»,

СУҒДИЁНА 22.09.2016, 10:39
Теглар: Муҳаббат, Аёл, Оила
«Жавобсиз муҳаббат туйғуларни хор қилмайди, аксинча юксакларга кўтаради»,

«Йигирма бир ёшдаман. Уч йилдирки, бир инсон хаёлимни ўғирлаган. Аммо туйғуларим жавобсиз қолаётганди. У худдики мени кўриб, ҳаммасини билиб туриб, эътиборини, меҳрини қизғанаётгандек туюларди. Яқинда сирдош дугонам унга юрагимдагиларни ошкор қилди. Ва охирги умид учқуни ҳам сўнди. Ҳозир жуда тушкун кайфиятдаман...»

Г., Тошкент шаҳри

Қиз болами, йигит кишими, умуман ҳеч бир инсон севиб қолиш “хавфи”дан ҳимояланмаган. Не ажабки, туйғуларимизга, муҳаббатимизга доим ҳам муносиб жавоб ололмаймиз. Ахир айтишганидек, «Ҳаётнинг ўзи жавобсиз савол». Бунда ўзни ҳам, севганимизни ҳам айблашга ҳаққимиз йўқ. Бугун ушбу мавзуда дардлашамиз, дугонажонлар.

Илк севги...

У тилга кўчмаган изҳори, юракнинг туб-тубида пинҳон асралгани билан ҳам биз учун қадрли. Ахир ҳаммаси беғубор. Манфаат, имконият, тенгсизлик деган тушунчалар бу туйғуга соя солмаган. Ҳеч ким топтамаган, масхаралмаган, тўсиқ бўлолмагани учун ҳам уни оҳ тортишлар билан эмас, энтикиш билан эслаймиз.

Тортиниш, уялиш, андиша қилиш...

Кўнгил қўйганимизнинг бизга бефарқмаслигини билсак-да, севгимизнинг жавобсиз қолишига айни шу сифатларимиз сабабчи. Бу яхши, албатта. Ахир қиз боланинг кўрки — ҳаё, бойлиги — қадрнинг негизида айнан андишалилик ётади. Йигит кўнглининг сизга мойиллиги бўлса, журъат қилиб, ўзи илк қадамни ташлайди. Шу сабаб уялаганингиз учун ўзингиздан ўпкаламанг, қизларжон.

Қўрқиш...

У ҳаммасидан хабар топса, ва нуқта қўйса! Мана шу қўрқув сабаб ҳам ўзимизни бепарводек тутишга ҳаракат қиламиз. Аммо не бўлса ҳам, туйғуларимизни нимадир сотиб қўяверади. Меҳрибончилик, парвоналик... Қўрқманг-да, ўзингизни қўлга олинг. Йўқ, асло йигитга дил изҳори қилинг, демаймиз. Ўзингизга нисбатан назоратни кучайтиринг. Чунки сизнинг туйғуларингиздан қарама-қарши томон худбинларча фойдаланиши мумкин. Бу эса кун келиб, яхши кўрганингиздан нафратланишингизга олиб келиши ҳеч гапмас. Муҳаббатнинг нафратга айланиши эса жавобсиз севгидан-да оғриқли.

Ҳеч кимга ошкор қилманг!

Иккинчи томоннинг ижобий муносабатини билмасдан туриб, ёки ўзингизча «Мен ҳам унга ёқаман», дея тахминлар қилиб, дилингизни кимгадир «ёрманг». Онангиз билан дсўтона муносабатларни йўлга қўйган бўлсангиз, бу каби мавзуларда суҳбатлаша олсангиз, бошқа гап. Аммо сирни очиш билан масалага ечим топиб бўлмайди. Чунки сирдош дугонангиз юрагингиздан ўша йигитнинг суратини ўчиролмайди. Аксинча дўстлик қиламан деб юқоридаги мурожаатдаги каби вазиятни қалтислаштириши мумкин. Атрофдагиларнинг масхаралаши, қаттиқ сиқувга олиши сизни тушкунлик домига ташлаб, дунёни кўзингизга тор қилгани қолади, холос.

Йигитнинг кўнгли йўқ!

Баъзида бу кундек равшан бўлса-да, на ўзимизнинг, на йигитнинг юрагига буйруқ бероламиз. Ахир қалбимиз автомашинамаски, қизил чироққа парво қилса... Аммо бундай давом этиши мумкинмас. Жавобсиз муҳаббатдан умид қилиб ёки у билан тақдир йўлларингизда учраган йигитни солиштириб, реал ҳаётдан узоқлашиб кетишингиз мумкин. Суймаганга суйкалиш эса қиз болага ярашмайди. Асло! Ҳаётингизга маъно киритишга ҳаракат қилинг. Китоблар ўқинг, масалан, машҳур «Чолиқуши» асарини. Яхши фильмлар томоша қилинг. Дўстлар даврасида кўпроқ бўлинг. Ўзингизга бахтли эканлигингизни ҳис қилиш учун имкон беринг.

Афсуланманг!

Яқинда рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг «Жавобсиз муҳаббат туйғуларни хор қилмайди, аксинча юксакларга кўтаради», деган сўзларини ўқиб қолдим-у, бир нарсани англадим: биз ҳаётни янада кучлироқ севишимиз ва асл муҳаббатни ҳис этишимиз учун ҳам бу қиссани бошдан кечирмоғимиз керак экан.

ДУГОНАНГИЗ

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1