ТАБИИЙ ТОШЛАР
Фикрлаши кенг, ўзига ишонган ва ҳамиша ўйлаганини амалга оширадиган аёлларнинг танлови. Бу тоифа хонимлар мақсадлари сари интилишдан чўчимайдилар. Атрофдагиларнинг гап-сўзларига ҳам парво қилишмайди. Аммо кези келганида асабларини жиловлашлари қийин.
БЕЗАК ИПЛАРИ ИШЛАТИЛГАН БЎЛСА...
Браслет, зирак ёки бўйинга тақиладиган тақинчоқларнинг бисер мунчоқлари, турли безак иплардан ишланганлари жуда кўп. Бу турдаги тақинчоқ ихлосмандлари атрофларида қулайлик бўлишини исташади. Ўзларини ортиқча уринтиришни ёқтиришмайди. Сезги қобилиятлари кучли. Бировга билдирмасалар-да, хафа бўлишлари осон.
МЕТАЛЛДАН...
Ушбу турдаги тақинчоқлар бугун урфда. Агар сиз ҳам металлдан ишланган браслет ёки зиракларни танласангиз, демак ўзингизни қандайдир ҳимоясиздек сезасиз. Режангиз аниқ, аммо уни амалга оширишга нуқул иккиланасиз. Дадил бўлинг! Ўз фикрингизни шакллантиринг.
КАТТА ТОШЛИЛАРИ
Агар бу турдаги тақинчоқни ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирадиган хонимлар танлайди десангиз, адашасиз. Катта тошли узун ёки браслетлар ўзига ишонган ва бошқаларнинг фикрига қулоқ тутмайдиган аёллар танлови.
КЛАССИКА
Одатда бундай тақинчоқлар нафис ва бежирим ишлангани, қолаверса, оддийлиги билан ажралиб туради. Классик услубидаги зирак, узук ёки браслет соҳиби дид билан кийинади, ҳаётда оддийликни ёқтиради. Бундай аёлнинг эгнидаги бежирим кўйлак, аслида, жуда қиммат туриши мумкин, аммо у буни энг яқин дугонаси ҳам билмаслиги мумкин.
НООДАТИЙ УСЛУБ...
Узук кўзига қўниб турган капалак, браслет ипига қадалган ёмғир томчиси каби усуллар тақинчоққа ноодатий кўриниш беради. Бундай тақинчоқларни эса бошқалардан ажралиб туришни истайдиган қиз-аёллар танлашади. Шунингдек, ноодатий танлов кўпинча кийиниш услубини тополмаётган хонимларда қам учраб туради.