Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати “D” гуруҳи 3-тур КХДР U-16 – Ўзбекистон U-16 (1:3) ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Темур Олимхўжаев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун гуруҳнинг энг кучли жамоаси ғалаба қозонди ва ушубу гуруҳ ғолибига айланди. Биз барча ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритганимиз учун бир неча футболчига дам олиши учун имконият яратдик. Таркибдаги ўзгаришларга қарамай ғолиб бўлиш учун ўйнадик ва буни амалга оширдик.
Расул Йўлдошевга бироз дам бердик, бироқ, чорак финал олдидан, ўйин тонусини сақлаб туриши учун захирадан майдонга туширдик. Остон Ўрунов - жамоа етакчиларидан ва энг муҳим футболчиларидан бири. У кейинги босқичларда ўзини яна ҳам яхши томондан кўрсатади", - дейди Темур Олимхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Ўзбекистон ўсмирлар термаси Ироқ U-16 жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...