Ҳиндистоннинг Гоа штатида 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.
Аввалроқ Эрон ҳамда Япония ўсмирлари ярим финалга чиқиш билан бирга ЖЧ масаласини ҳам ҳал қилишган. Чорак финал доирасида аввал Уммон ҳамда КХДР терма жамоалари тушади. Кейин эса, Ўзбекистон ҳам Ироқ термалари ўртасида баҳс бошланади.
Мазкур ўйинларда ғолиб бўлган жамоалар ярим финал йўлланмаси ва энг асосийси 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 ҳамда Ироқ U-16 термалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.





