Бетакрор чиройи билан таниқли италиялик актриса Моника Беллуччи ижоди, оиласи, қизлари ва гўзаллик сирлари xақида:
- «Гўзаллик 2 хил вазиятдагина муаммо туғдириши мумкин, агар у йўқ бўлса ёки гўзалликдан бошқа хеч нарсанг бўлмаса. Мендан фақат роль учун озишни сўрашгандагина парҳез қиламан. Қолган пайтларда пицца ва пастадан ўзимни тиймайман. Менинг шиорим – егин, севгин ва яша!»
- «Оналик баxтига биринчи марта 40 ёшимда қизим Девани, иккинчи марта 45 ёшимда Леона қизимни дунёга келтирганимда мушарраф бўлганман».
- «Мен ҳеч қачон пластик жарроҳлик муолажасига мурожаат қилмаганман».
- «Сузиш ва йога билан мунтазам шуғулланаман».
- «Турмуш ўртоғим, Венсан Кассел билан «Хонадон» фильмини суратга олиши жараёнида турмуш қурганмиз. 19 йил баxтли умр кечирдик, икки қизимнинг отаси у».
- «Мени кўпинча иккинчи Софи Лорен деб ҳам аташади, бундан ғурурланман ».
- «Мен Рио-де-Жанейродаги уйимни жудаям яxши кўраман. У ерда руҳим тетиклашади».
- «Сочларимни ҳафтада 2 марта юваман, шампуннинг ўзида эмас, сув билан аралаштириб юваман. Ювишдан олдин эса соч томирларига зайтун ёғидан сураман».
- «Севимли рангим – тим қора».





