1

Кечки дастурхонга бекалар учун рецептлар

СУҒДИЁНА 26.09.2016, 14:11
Теглар: Маҳсулот, Таом
Кечки дастурхонга бекалар учун рецептлар

Ажойиб салат

Зарур масаллиқлар: (4 кишилик) 300 гр. қайнатилган гўшт, 200 гр. консерваланган ёки қайнатилган фасол, 2 тадан помидор, кўкпиёз ва тузланган помидор, 1 та булғор қалампири, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ сирка, кўкатлар, туз, майдаланган қалампир.

Тайёрланиши: 1. Гўштни тўртбурчак, пиёзни ҳалқалаб, булғор қалампирини сомонча, тузланган бодринг ва памидорни эса ярим ҳалқа шаклида тўғранг.

2. Ҳамма тўғралган масаллиқларни аралаштириб, унга консерваланган фасол қўшинг.

3. Саримсоқ пиёзни майдалаб, ўсимлик ёғи ва сиркага солиб, соус тайёрланг. Салатга соус қуйиб, ярим соатга музлаткичга қўйинг ва дастурхонга кўкатлар билан безаб тортинг. 

 

«Олтин товуқ» таоми

Зарур масаллиқлар: 1 та ўртача катталикдаги товуқ, 100 гр. оқ нон, 2 та лимон, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 боғ петрушка, 1 ош қошиқ асал, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Товуқни ювиб, қоғоз салфетка билан қуритинг. 1 бўлак саримсоқ пиёзни товуқнинг ҳамма жойига суртиб чиқинг.

2. Қолган саримсоқ пиёз ва петрушкани майдаланг. 1 та лимоннинг шарбати олиб, қобиғини майдаланг. Ноннинг юмшоқ жойини тўртбурчак шаклда тўғранг.

3. Лимон қобиғи, тўғралган нон, майдаланган саримсоқ пиёзни лимон шарбатининг ярми билан аралаштириб, аралашмани товуқ ичига солинг.

4. Қолган лимон шарбатини асал билан аралаштиринг. Товуқни 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. 15 дақиқадан кейин асалли соусни суртинг ва яна 45 дақиқа давомида пиширинг. Дастурхонга кўкатлар ва лимон бўлаклари билан безаб тортинг.

 

Истамбул кекси

Зарур масаллиқлар: 250 гр. ун, 200 гр. шакар, 150 граммдан сариёғ, 100 граммдан майиз,  майдаланган ёнғоқ ва бодом, 3 дона тухум, ярим чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), 1 чой қошиқ долчин (корица), қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Майизни илиқ сувда ювиб, сувини яхшилаб силқитинг. Ёнғоқни майдаланг. Сариёғни шакар билан миксер ёрдамида аралаштиринг.

2. Сариёғли аралашмага тухум, ун, юмшатгич, майиз, ёнғоқ ва долчин  солиб, хамир қоринг.

3. Тўғри тўртбурчак қолипга зар қоғоз (фольга) тўшаб, хамирни солинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига майдаланган ёнғоқ, бодом мағзи ва қанд упаси сепинг.

 

Творогли кулчалар

Зарур масаллиқлар: 400 гр. ун, 100 гр шакар, 100 мл. сут, 2 ош қошиқ сариёғ, 2 дона тухум, туз, хамиртуруш.

Қайласига: 200 гр. творог, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ун, 50 гр. майиз, 3 ош қошиқ асал.

Юзига суртиш учун 1 дона тухум.

Тайёрланиши: 1. Хамиртурушни илиқ сутда ивитинг. Сутга шакар, тухум, ун ва туз солиб, аралаштиринг. Хона ҳароратида эритилган сариёғни ҳам солиб, хамир қоринг-да, икки соат тиндиринг. 2 соатдан кейин муштлаб, яна бир соат тиндиринг.

2. Қайла тайёрлаш учун творогни шакар, тухум ва ун билан аралаштиринг. Илиқ сувда ивитилган майизни майдалаб, асалга солинг-да, 10 дақиқа паст оловда қайнатинг.

3. Хамирни тенг ўн бўлакка бўлиб, зувала ясанг. Зувалаларга кулча шаклини бериб чиқинг. Кулчалар ичига аввал майизли асални, кейин ёнига айланасига творогли аралашмани солинг. Устини ёпиб, кулчаларни ярим соат тиндиринг. Юзига тухум сариғини суртиб, 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг.

 

«Сув париси» таоми

Зарур масаллиқлар: 200 гр. териси шилинган, қайнатилган балиқ гўшти, 2 та қайнатилган картошка, 1 та қайнатилган лавлаги, 3 та тузланган бодринг, 1 та олма, 2 дона қайнатилган тухум, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган картошка, лавлаги ва олмани қирғичдан ўтказинг. Тухумни майдалаб, балиқ гўштини эса сомонча шаклида тўғранг. Масаллиқларга туз сепишни унутманг. 

2. Катта ликопчага олдин картошкани иккита бир-бирига қараган балиқ шаклида жойлаштиринг. Майонез суртиб, тўғралган балиқ гўштини бир текис қилиб қўйиб чиқинг. Лавлаги, олма ва тухум аралашмасини қолган картошка қириндисини устма-уст навбати билан теринг. Ҳар бир қават устидан майонез суртинг.

3. Тузланган бодрингни парраклаб, таомга балиқ тангачаларидек ёпиштиринг. Кўкпиёз ёки кўкатлардан қанотлари ва думини ясашингиз мумкин.

 

Татарча солянка

Зарур масаллиқлар: 300 граммдан мол ва қўй гўшти, 250 гр. қайнатилган мол тили, 2 бош пиёз, 1 дона сабзи, 2 та тузланган бодринг, 8 та қуритилган қора олхўри, яримта лимон, 1 ош қошиқ томат қайласи, 1 ош қошиқ сариёғ, 1 та лавр барги, 8 дона қора мурч, туз.

Тайёрланиши: 1. Қўй ва мол гўштига 1,5  литр совуқ сув солиб қайнатишга қўйинг. Кўпигини олиб ташлаб, қора мурч, арчилган сабзи ва пиёзни бутунича солинг. 1,5 соат давомида қайнатинг. Тайёр бўлишига 20 дақиқа қолганда лавр барги ва туз солинг.

  1. Қора олхўрини қайноқ сувда 20 дақиқа ивитиб қўйинг.  Кейин сувини силкитиб, данагидан тозаланг.
  2. Сариёғ қиздирилган товада ҳалқалаб тўғралган пиёзни 5 дақиқа қовуринг. Тузланган бодрингни сомонча шаклида тўғраб, томат пастаси билан бирга товага солинг. Аралаштириб турган ҳолда  3-4 дақиқа димланг.
  3. Қайнатилган гўшт ва тилни олиб, сомонча шаклида тўғранг-да, шўрвага қайтариб солинг. Қовурилган пиёз, бодринг, ивитилган олхўрини кетма-кет шўрвага ташлаб 5-7 дақиқа қайнатинг.
  4. Лимонни юпқа ҳалқалаб, пишган шўрвага солинг. Таомни сметана ва кўкатлар билан дастурхонга қўйинг. 

 

Шарҳлар

​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

23.06.2017, 11:11

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1