Ҳиндистоннинг Гоа оролида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати сўнгги ярим финал баҳсида Ўзбекистон ва Ироқ термалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда ироқликлар 2:0 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа ярим финалига ҳамда 2017 йили бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олди.
Афсуски, Темур Олимхўжаев бош мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U-16 бу вазифани уддалай олмади ва ЖЧ-2017 турниридан қуруқ қолди.
Ўзбекистон U-16 – Ироқ U-16 – 0:2
Гол: Муҳаммад Давуд 7, 79.
Огоҳлантиришлар: Остон Ўрунов 32, Ихтиёр Холдоров 45, Баҳром Соатов 61, Шуҳрат Неъматов 64.
Четлатиш: Шуҳрат Неъматов, 80.





