Европа чемпионлар лигаси "F" гуруҳи 2-турида "Реал Мадрид" жамоаси сафарда Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши баҳс олиб борди.
Голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Спортинг" қийинчиликсиз "Легия " футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Боруссия Д – Реал Мадрид 2:2
Голлар: 0:1 – 17 Роналду, 1:1 – 43 Обамеянг, 1:2 – 68 Варан, 2:2 – 87 Шюррле.





