АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб март ойидан Ўзбекистон бўйлаб 5G технологияси жорий этилади

'Ўзбекистон бўйлаб март ойидан Ўзбекистон бўйлаб 5G технологияси жорий этилади'ning rasmi

Жорий йил март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияси энг сўнгги технологиялар бўйича янгиланади ва 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилади.

Лойиҳанинг муҳим босқичи қатор таянч станцияларини 5G стандартига янгилаш жараёни ҳисобланади.  

Натижада мобил алоқа абонентлари бешинчи авлод тезлигида мобил интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.  

 

    Бошқа янгиликлар