Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бир йилда 200 дан зиёд буйрак ва жигар трансплантацияси амалга оширилди

САЛОМАТЛИК 12.03.2023, 17:09
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бир йилда 200 дан зиёд буйрак ва жигар трансплантацияси амалга оширилди

Йилига 200 дан зиёд буйрак ва жигар трансплантациясини бажариш йўлга қўйилган муассаса

Бугун юртимизда шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш, соҳага инновацион диагноситка ва даволаш усулларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Бунда сўнгги 6 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан қабул қилинган 6 та фармон ва қарор ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиляпти.  

Марказ бош директори Даврон Тўлагановнинг айтишича, ўтган йили туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлимида янги “Emergency Department” тузилмаси ташкил этилиб, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни қабулхонанинг ўзида кўрикдан ўтказиш ва энг зарур ёрдамлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Қолаверса, Тез тиббий ёрдам хизмати алоҳида тизим сифатида шошилинч тиббий ёрдам таркибидан ажратилди.

Юқори салоҳиятга эга марказда ҳозир 9 та илмий грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. 12 та йўналишда клиник ординатура дастурлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази 8 та кафедраси фаолият юритмоқда.

Бу ерда 2022 йили 75 ўринли юқори технологик янги хирургия мажмуаси барпо этилиб, тўлиқ жиҳозланди. Президентимиз ушбу муассасага ташрифи чоғида келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.  

Бино тўлиқ қувватда ишга туширилгач, кардиохирургия бўлимида йилига 700 дан ортиқ кўтарилувчи аорта ва юрак клапанларни протезлаш, кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияларини ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Бундан ташқари, ҳудудларда Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобига жиҳозланган 39 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак-қон томир маркази ташкил қилиниши натижасида беморларни юқори технологик ёрдам кўрсата оладиган муассасага олиб бориш радиуси ўртача 40-70 км.дан 15-25 км.гача қисқарди.  

Натижада туманлар миқёсида шошилинч ҳолатлар бўйича ўлим кўрсаткичлари ва туман тиббиёт бирлашмаларидан вилоят марказларига беморларни ташиш даражаси сезиларли даражада камайди.  

Этиборлиси, 2023 йил якунигача яна 9 та ана шундай туманлараро марказ қурилиши режалаштирилган.

Марказнинг трансплантология бўлимида йилига 200 дан зиёд буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш амалиётларини бажариш учун зарур шароитлар яратилади.

Нейро-қон томир хирургияси бўлимида бош миянинг қон томир нуқсонларини хирургик даволаш натижасида йилига 200 нафардан зиёд оғир ногиронликка маҳкум бўлган беморларда ноёб амалиётлар бажарилади.

Интервенцион муолажалар бўлимида ҳар йили қўшимча 1000 дан зиёд ўткир коронар синдром, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишида юқори даражадаги минимал инвазив диагностика ва даволаш муолажалари амалга оширилади.

️Бинобарин, шу йил марказда жигар трансплантациясини йўлга қўйиш режалаштирилган.

2024 йилдан бошлаб эса муассасада Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг иккита йўналиш бўйича клиник ординатура дастури бошланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1