— Ёшим 26 да. Тўрт йил олдин ажрашганман. Кундан – кун вазним ортиб бораяпти. Танишларим, бу жинсий гормонлар ҳолатидаги ўзгаришлардан дейишаяпти. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
К.У.
Олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА жавоб беради:
— Тана вазнининг ортиши жинсий ҳаёт билан боғлиқ эмас. Агар гормонал ҳолат ўзгаришларига тахмин қилаётган бўлсангиз, эндокринолог шифокорга учрашиб, зарур таҳлилларни амалга оширишингиз мумкин. Кўпинча, ажрашган, ҳозирда ёлғиз яшаётган аёллар ўзларидаги руҳий муаммолар, вазн билан боғлиқ ўзгаришларни жинсий ҳаёт тарзига дахлдор деб ўйлашади. Аслида эса вазн ортиши тамоман бошқа мавзу. Агар юқорида тилга олинган гормонлар таҳлилида жиддий ўзгариш бўлмаса, кун тартибингизни қайта кўриб чиқинг. Таомномага эътибор беринг, жисмоний машқларни ҳам унутманг.