1. Ташқи кўринишга эътибор бермаслик — уй бекаларининг энг кўп йўл қўядиган хатоси. Улар «уйдаман-ку барибир» деган фикрда ўзларига эътибор бермай қўйишади. Натижада турмуш ўртоғи учун ҳам чиройли кўриниши, яхши кайфиятда бўлиши кераклигини унутиб қўйишади. Ўз навбатида эр ишдан қайтгач, аёл уни остонада зериккан, ҳорғин, сочларию кийимлари тузиган ҳолда кутиб олса, шундоғам ишхонадаги ташвишлардан ҳориб қайтган эрнинг ҳафсаласи пир бўлади. Шунинг учун ҳатто эрингиз уйда эмас, ишда бўлса ҳам ва у билан фақат кечқурун кўришсангиз ҳам бу ўзингизга нисбатан беэътиборлигингизга сабаб бўлолмайди.
2. Уйдаги муаммолар. Шундай вазиятлар бўладики, ҳеч иш қилмасдан, диванда чўзилиб ётгингиз келади. Агар бу «одат»ни енгмоқчи бўлсангиз, ҳафта кунларини режалаштириб олинг. Масалан, душанба куни уй тозалашингиз, сешанбада дам олишингиз, чоршанбада кир ювишингиз мумкин ва ҳоказо. Бу дангасаликка чалиниб қолмаслик учун туртки бўлади. Энг муҳими, уйингизда доим саранжом-саришталик ҳукм сурса, бўлгани. Акс ҳолда турмуш ўртоғингиз нега уйда ўтирганингизу, кун бўйи нима қилишингизга тушунолмайди. Натижада бу жанжалу келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
3. Ошхона. Айтайлик, шу пайтгача ишлардингиз-у, энди уй бекаси бўлдингиз. Мана энди ошхонада нималарга қодирлигингизни кўрсатиб қўйиш фурсати етди. Турфа хил таомлар билан севгилингизни хурсанд қилинг. Фақат ошхона саранжомлиги ҳам эътиборсиз қолмасин.
4. Бекорчилик. Вақтни бекор ўтказманг. Бирор фойдали юмуш билан банд бўлинг ёки ўзингиз қизиққан, аммо илгари вақт тополмаган ишни бошланг. Барча юмушларни бажариб қўйиб, нима қилишни билмай зерикиб ўтирсангиз, косметик муолажаларни амалга оширинг. Жуфтингизнинг ишдан қайтишига ҳозирлик кўринг. Уни гўзал ҳолда кутиб олинг.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...