1

Варшавадан Тошкентга тўғридан тўғри қатновларни йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 21:48
Варшавадан Тошкентга тўғридан тўғри қатновларни йўлга қўйилди

Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03 да “ЛОТ Полиш Аирлинес” авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Варшава – Тошкент – Варшава йўналишида илк қатновни амалга оширган Боеинг 787 Дреамлинер ҳаво кемаси анъанага кўра тантанали равишда сув аркаси билан кутиб олинди.

Йўловчилар ва экипаж аъзоларини карнай-сурнай садолари остида Транспорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари, Полшанинг Ўзбекистондаги элчиси, “Узбекистан аирпортс” компанияси раҳбарияти гуллар билан қарши олди.          

Авиакомпания июн ойи ўрталарига қадар ушбу йўналишда ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозларни амалга оширади.

Кейинг босқичда Варшава – Тошкент – Варшава йўналишида қатновлар мунтазам равишда бажарилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1