1

Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатга бермайди, хориждаги юртдошлармизга ғамхўрлик кўрсатади - сиёсатшунос

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 19:47
Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатга бермайди, хориждаги юртдошлармизга ғамхўрлик кўрсатади -  сиёсатшунос

Янги таҳрирдаги  Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши,Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги, давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилиши бўйича ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланди.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнги йилларда Ўзбекистонда  инсон ҳуқуқлари таъминлаш  бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлиги ишлар ўзининг ижобий натижаларини бера  бошлади. Мамлакатимизнинг салоҳияти нафақат мамлакат  ичкарисида  балки ташқаридаги фуқороларимизни ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги  босқичига кўтарилди.

Масалан, турли сабаблар ёки шароит тақозоси билан қайсидир юртдошимиз чет элда қандайдир жиноятга аралашиб қолган, дейлик. У бошқа давлатнинг сўрови ёки ўзаро ёрдам кўрсатиш келишувига кўра Ўзбекистонда қўлга олинди. Шундай ҳолатларда жиноят содир этилган давлат уни ўзларига беришни сўраган тақдирда ҳам давлат ўз фуқаросини ҳимоясига олади ва уни экстрадиция қилишга йўл қўймайди. Яъни жиноятчи бошқа давлатга  бериб юборлмайди. Бу дегани жиноятчи жазосиз қолишини англатмайди. Бошқача айтадиган бўлсак, халқаро шартномаларга асосан, давлатлар ўз фуқароларини ушлаб беришни рад этиши жиноятчини жазосиз қолишини англатмайди. Ана шу модда Конституция билан мустаҳкамланмоқда. 

Қайд этиш лозимки, кейинги йилларда биринчи марта хориждаги  фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилди. Жумладан,Ўзбекистон  ҳукумати дипломатик корпус, фуқоролик жамияти вакиллари ҳамда узоқ ва яқин давлатларда фаолият олиб бораётган хорижий юртдошларимиз билан ўзига хос  турли учрашувлар, форумлар, тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. 

Бугунги кунда, Ўзбекистон фуқаролари ва ўзбек диаспораси Афғонистон (1,5 млн.), Россия (2 300 000), Тожикистон (1,2 млн.), Қирғизистон (964 000), Қозоғистон (638 000), Туркманистон (500 000), Туркия (75 000), АҚШ (100 000), Покистон (70 000) ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилади. Чет элларда тахминан 500 дан ортиқ ўзбек миллий-маданий марказлари фаолият юритади. Ватандошларимиз билан фан ва маданият соҳасида, ҳамда мамлакатимизнинг инвестицион ва  туристик имкониятларини илгари суриш бўйича Ўзбекистон фуқороларини  хорижда  меҳнат фаолиятига самарали ёрдам  бериш юзасидан шерикчилик йўлга қўйилди. Айни шу йўналишда ҳукуматимиз томонидан бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан ҳамкорлик қилиши соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди.

Унга мувофиқ, давлат ўз фуқароларини, жумладан чет элда ишлаб истиқомат қилаётганларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди, улар билан алоқаларни ривожлантиради ва доимий ҳимоялайди. 

Жўраев Сайфиддин Ахматович, Тошкент давлат шарқшунослик Университети халқаро мунособатлар кафедраси профессори, сиёсатшунослик фанлари  доктори.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1