1

Бухородаги шифохонада ходимлар босим остида ишдан ҳайдалаётгани ростми? Вилоят ССБ изоҳ берди

ЖАМИЯТ 27.03.2023, 20:54
Бухородаги шифохонада ходимлар босим остида ишдан ҳайдалаётгани ростми? Вилоят ССБ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси шифокорларининг мажбуран ишдан бўшатилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур поликлиника 1984 йилда қурилган бўлиб, 3 қават ва подвал қисмидан иборат. Муассасада босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан поликлиникада фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини бошқа қаватларда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.

Ушбу масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари ва соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан муассаса ходимлари орасида тушунтириш ишлари ўтказилган.

“Ходимларни босим остида ишдан ҳайдалаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссизлигини маълум қиламиз. Айни пайтда барча тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини тўлақонли бажармоқда”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1