АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган рус мусиқа фестивалининг қолдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

'Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган рус мусиқа фестивалининг қолдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 20-21 май кунлари Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида ўтказилиши режалаштирилган “ЖАРА” рус мусиқа фестивалига маҳаллий блогерлар томонидан норозилик билдирилди. 

Уларнинг фикрича,  Владимир Путин сиёсатини қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқиши республика Украинадаги можарода Россия томонини қўллаб-қувватлашини билдиради. 

Мазкур фестивалда HammAli & Navai, Ани Лорак, Егор Крид, Emin, Мари Краймбрери, Jony, Ольга Бузова каби ўттизга яқин россиялик санъаткорлар иштирок этиши кутилётган эди. 

Ушбу норозилик акцияси ортидан кеча сайтларда ушбу рус мусиқа фестивали номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бугун фестиваль матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистонга хабар беришича, “Жара” фестивали бўйича ташкилий ишлар давом этмоқда.

"Фестиваль бўлиб ўтади, унинг бекор қилингани ҳақидаги маълумотлар ишончли эмас.  

Ҳаммаси режа бўйича кетяпти. Барча томошабин ва мухлисларни 20 ва 21 май кунлари Тошкентда кутиб қоламиз”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар